14:06 | 25.07.22 747

Ўзбекистонда 422 та ҳукумат қарори бекор қилинди

Ўз кучини йўқотган ҳужжатларнинг 90 фоизи яхлит қарорлардир

«Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган қарор билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «тартибга солувчи гильотина» усули орқали тизимлаштириш натижасида 422 та ҳукумат қарори ўз кучини йўқотган.

Ўз кучини йўқотган ҳужжатларнинг 90 фоизи (331 та)ни яхлит қарорлар, 10 фоизи (91 та)ни эса ҳужжатларнинг айрим бандлари ташкил қилган. Мазкур ҳужжатларнинг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлган:

  • кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;
  • нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар нормаларига зид келиб қолгани;
  • қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатларининг бекор қилингани натижасида ўз долзарблигини йўқотгани;
  • қарорлар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бошқа қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб топилгани;
  • қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижроси таъминлангани.

Аввалроқ хорижий давлат архиви ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда қонун ҳужжатлари ижросини ташкил этиш неча босқичда амалга оширилиши маълум қилинган.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 200
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 208
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 935
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 431
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 392
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 443