Ўзбекистонда 6 ойда ҳоким ёрдамчилари қанча фуқарони даромадли иш билан таъминлагани маълум бўлди

Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчилари томонидан январь-июнь ойларида 1,4 миллион фуқаро даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. Бу ҳақда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йил январь–июнь ойларида 210 минг нафари доимий иш жойларига жойлаштирилган, 722 минг нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган, 47 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка ва 108 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган, 316 минг фуқарога ижара асосида ер ажратилган.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 177 мингта лойиҳага жами 4,4 триллион сўм имтиёзли кредит ва 24 мингдан ортиқ ишсизларга 60 миллиард сўм субсидиялар ажратилган, 128 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилган.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 49,9 мингта юридик ва 46,6 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган, 4,2 мингта корхоналарнинг фаолияти кенгайтирилган ва кам қувват билан ишлаётган 4,1 мингта корхоналарнинг қувватларини тикланган. Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 25 мингдан ортиқ «маҳаллабай» микролойиҳаларнинг 9,5 мингтаси ишга туширилиб, 47 мингга яқин иш ўринлари яратилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Шавкат Мирзиёев пора билан ушланаётган ҳоким ёрдамчилари ҳақида гапирганди.

«Жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари ‘кредит, субсидия, ер олиб бераман’, деб тамагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолатдир», — деганди Президент.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди