Ўзбекистонда ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиёти жорий этилади

Шавкат Мирзиёев 25 июль куни «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, фармон 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадлардан келиб чиқиб ҳамда ижтимоий ҳимоя соҳасида тизимли ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида қабул қилинган.

Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш;
  • мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан, ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш;
  • аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
  • ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш ҳамда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;
  • аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитасия воситалари билан таъминлаш;
  • ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиётини жорий этиш.

Белгиланишича, Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш мақсадида, 2024 йилдан бошлаб «йўл хариталари» ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади.

Ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:

  • 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;
  • келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 24 июль куни «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинганди. Кафиллик берилгани учун ҳокимликлар томонидан тўлов ундирилмаслиги белгиланган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма