10:12 | 25.07.22 386
Қозоғистон президенти Умрага борди — видео
Қосим-Жўмарт Тўқаев Каъба ичига кирган
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 24 июль куни Макка шаҳрида кичик ҳаж зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, президент Каъбага кириш шарафига ҳам муяссар бўлган.
«Давлат раҳбари 24 июль куни Ислом динининг бош зиёратгоҳи — Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини амалга оширди. Президентга алоҳида эҳтиром кўрсатилди – у эшиклари алоҳида ҳолларда ҳурматли меҳмонлар учун очиладиган Каъбага кирди», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига нисбатан чуқур ҳурматли муносабатидан далолатдир.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сердар Бердимуҳамедов ўғли билан Умра зиёратини амалга оширганди.