Рамзан Қодиров Шавкат Мирзиёевга иккита от совға қилди — видео
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, унга от совға қилди. Бу ҳақда «Грозный информ» хабар берди.

Қодиров Президентни камтарин ва меҳмондўст инсон, айни пайтда доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи деб таърифлаган. Мирзиёев ватанига чин дилдан меҳр қўйган ва халқнинг ҳурматига сазовор бўлгани таъкидланган. Чеченистон раҳбари халқ номидан Ўзбекистон Президентига ўргатилган иккита от совға қилган.
«Қадирли катта акамиз, Шавкат Мирзиёев. Сизни 65 ёшингиз билан чин қалбимдан табриклайман, бахт ва омад тилайман. Мен отларни жуда яхши кўраман, сиз ҳам яхши кўришингизни биламан. Шунинг учун бутун халқимиз номидан ва шахсан ўз номимдан сизга отлар совға қилишга қарор қилдим. Сизга чин қалбимдан мустаҳкам соғлик, узоқ умр, шунингдек, қардош Ўзбекистонга тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик тилайман!
Ўзбекистон юксалиб бораётганини, иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини жадал суръатларда ривожлантираётганини кўриш жуда қувонарли. Бундан ташқари, Шавкат Миромонович Россия билан яқин дўстона муносабатларни фаол ўрнатиб, ривожлантирмоқда. Аминманки, йиллар давомида дўстлигимиз фақат мустаҳкамланиб боради», — деган Қодиров.
Аввалроқ Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти ва халқи ҳақида ўз фикрини билдирганди.



