Самарқандда «Isuzu» уриб юборган «Lacetti» «КамАЗ» тагига кириб кетди — видео

Самарқандда бурилиб олаётган «Lacetti»ни уриб юборган «Isuzu» ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 18 июль куни 23:00 ларда Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи А-378 автомобиль йўлининг 12-километрида бурилиб олиш жойидан чапга бурилаётган «Lacetti»ни ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» орқасидан уриб юборган. Юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, рулни кескин ўнгга буриб юбориши натижасида «Isuzu» ағдарилиб тушган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Lacetti» қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган «КамАЗ» остида кириб кетган, ўз навбатида юк машинаси йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқ устида чиқиб кетган.

Содир бўлган «авария» оқибатида енгил машина ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Иккала юк машина ҳайдовчилари туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машинаси трейлерга урилгани, Қамчиқда «Nexia» тўхтаб турган «Isuzu» билан тўқнашгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Андижонда «Matiz» ва «Damas» иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди