Самарқандда ШҲТ саммити доирасида халқаро рассомлик кўргазмаси бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳрида cентябрь ойида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш бошланди. «Bugun.uz» мухбири бу масала юзасидан Ўзбекистон давлат санъат музейи директори Васила Файзиева билан суҳбатлашиб, тайёргарлик ишлари билан танишди.

Фото: «Bugun.uz»

Мутахассиснинг таъкидлашича, ШҲТ саммитида халқаро кўргазма ҳам бўлиб ўтади. Ушбу халқаро даражадаги йиғилиш эса Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилмоқда.

«Cентябрь ойида режалаштирилаётган ШҲТ саммитига ва саммит доирасида ўтказиладиган халқаро кўргазмага тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Бу халқаро пленарга бугунги кунда бир нечта давлатлардан энг таниқли, иқтидорли рассомлар таклиф қилинган.

Бу тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда. Ҳар бир ташриф буюрган рассом Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев томонидан ижодкорларга қанчалик ғамхўрлик кўрсатилиши, уларнинг қўллаб-қувватланиши, яратилган шарт-шароитлар билан танишмоқда», — дейди Файзиева.

Маълумотларга кўра, рассомлар икки ҳафта давомида «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети студиялари ва очиқ ҳавода ўз асарлари ўстида иш олиб боради. Рассомлар Самарқанднинг маданияти ва урф-одатларининг ўзига хослигини акс эттиради.

«Бу бизни жуда ҳам қувонтиради. Рассомларимиз халқаро пленарларда қатнашиб келишади, лекин ижодкорларнинг ҳар доим Ўзбекистонга қачон борамиз, каби саволларига мана бугун жавоб топдик. Мана шу халқаро пленаримиз ва саммит доирасида ўтказиладиган кўргазмамиз Ўзбекистон янги ренессанс даврининг яратилишига пойдеворнинг энг катта тамал тошларидан бири бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.

Бугунги кунда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Манголиядан ва Россиядан ташриф буюрган рассомларимиз ишлашмоқда. Улар ўз ижодларини айнан Самарқанд маданий мерос объектларини акс эттириб, нафақат маданий мерос объектлари улар Ўзбекистоннинг азалий қадриятларини, тарихини, урф одатларини ўзларининг нигоҳлари билан акс эттирмоқдалар», — деб таъкидлайди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 22 июль куни «Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс пойдевори» мавзусидаги VI Халқаро конгресс очилиши бўлиб ўтганди. Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги кўмагида ўтказилган.

Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Жамият18:11 | 25.9.22
Ўзбекистонда БМТ шафелигида Биринчи Оролбўйи халқаро форуми ўтказилади
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Жамият17:16 | 25.9.22
Термизда Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича жамғарма ташкил этиш таклиф қилинди
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Жамият16:14 | 25.9.22
Миллий PR-маркази томонидан BBC медиа корпорацияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида видеоролик тайёрланди
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Жаҳон15:14 | 25.9.22
Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди
Жаҳон13:14 | 25.9.22
Тожикистон ва Қирғизистон чегаранинг 61 фоизини бўлишишга келишиб олди