Шавкат Мирзиёевнинг ҳафталик иш графиги эълон қилинди
Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ҳафтадаги иш графигида кўзда тутилган қатор тадбирлар рўйхати эълон қилинди.

Давлат раҳбари бошчилигида бу ҳафта Тармоқ ва ҳудудларда ахборот технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказилади.
Шунингдек, 28–29 июль кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёевнинг ташкилот ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви кўзда тутилган.
Қайд этилишича, 25–26 июль кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Уларга Президент мурожаати йўлланади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашганди. Президентлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган.



