11:50 | 25.07.22 126

Шимолий Корея АҚШни биологик терроризмда айблади

Вашингтон юқумли касалликлар тарқалишида сабабчилиги айтилган

Корея Халқ Демократик Республикаси АҚШни биологик терроризмда айблади. Бу ҳақда «Al Arabiya» хабар берди.

Фото: «Nikkei Asia»

Хабарга кўра, КХДР Америка Қўшма Штатлар Украина ва бошқа мамлакатларда патогенлар билан тажриба ўтказган деб ҳисоблайди. Журналистлар юқумли касалликлар тарқалишида АҚШнинг иштироки борлигини даъво қилмоқда.

«АҚШ инсониятни ўлимга олиб келадиган биологик террорчи давлатдир. Улар дунёнинг ўнлаб мамлакатлари ва минтақаларида, жумладан, Украинада кўплаб биолабораториялар ташкил этди ҳамда инсоният ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солувчи биокимёвий қуролларни яратишни фаол равишда жадаллаштиришмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий синови юзасидан таҳдид қилганди. Шунингдек, Шимолий Корея БМТнинг қуролсизланиш бўйича гуруҳини бошқариши маълум қилинган.