Шри-Ланканинг қочоқ президентини қамаш талаб қилинди

«Exclusive Rights» инсон ҳуқуқлари гуруҳи Сингапур Бош прокурорига Шри-Ланканинг собиқ президенти Готабайя Ражапаксани 1983-2009 йиллардаги фуқаролар уруши пайтида қилган қилмишлари учун жиноий иш очиб, қамашни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Шри-Ланкадаги ҳуқуқбузарликларни ҳужжатлаштирган ташкилот Ражапакса 2009 йилда мамлакат мудофаа вазири бўлган пайтда фуқаролар урушида Женева конвенцияларини жиддий бузганини айтган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, универсал юрисдикция асосида Шри-Ланканинг собиқ президенти аввалроқ қочиб кетган Сингапурда жиноий жавобгарликка тортилади.

«Ушбу шикоятда гап нафақат коррупция ва иқтисодий нотўғри бошқарув, балки оммавий ваҳшийликлар учун жавобгарлик ҳақида ҳам кетмоқда. Булар Сингапурда универсал юрисдикция остида ички таъқиб қилиниши керак бўлган жиноятлардир», — деган Халқаро ҳақиқат ва адолат лойиҳаси ижрочи директори Ясмин Сока.

Готабай Ражапакса 13 июль куни Шри-Ланкадаги намойишлар фонида оиласи билан мамлакатдан кетиб, Мальдив оролларига борган. Кейин у ердан Сингапурга қараб парвоз қилган ва ўша ердан истеъфога чиқиш ҳақида ариза берган. Истеъфога Шри-Ланкада иқтисодий инқирознинг кучайиши сабабли ҳукуматга қарши намойишларнинг кучайиши сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда Шри-Ланкада этник тамил озчилик исёнчилари ва ҳукумат кучлари ўртасида 25 йиллик фуқаролар уруши якунланган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳар икки томонни уруш пайтидаги қонунбузарликларда айблаган.

Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганда вафот этди — видео
Жаҳон16:01 | 10.8.22
Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганда вафот этди — видео