9:22 | 25.07.22 244

Сирдарёлик йигит «жиҳод» қилиш мақсадида Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтгани аниқланди

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган

«Жиҳод» қилиш мақсадида Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган сирдарёлик йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Аниқланишича, Гулистон шаҳрида яшаган 26 ёшли Шоҳрух Шахриёров ўзининг Instagram’даги саҳифасида экстремистик мазмундаги материалларни жойлаштириб, тарқатиб келган. Шунингдек, у Суриянинг Идлиб шаҳрига «жиҳод» қилиш мақсадида кетиб, у ерда 40 кунлик («моаскар») бошланғич жанговар тайёргарликдан ўтган.

Мазкур ҳолатда юзасидан Шоҳрух Шаҳриёровга нисбатан Ангрен шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 155(2)-моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Китоб, Қарши туманлари ва Қарши шаҳрида қўлга олинганди. Бундан ташқари Сурхондарёда 14 нафар жиҳодчи қамалганди.