Украина Беларуснинг урушга қўшилишига тайёрланмоқда

Украина Беларуснинг урушда иштирок этиши учун энг ёмон сценарийларга тайёрланмоқда. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Евгений Енин «Telegraf»га берган интервьсида хабар берди.

Фото: «Белта»

У Лукашенко шу пайтгача Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишдан қочганига қарамай, Беларуснинг роли фаоллашиши мумкинлигини айтган.

«Беларусь Россиянинг кичик синглиси. Мамлакатнинг ҳукумати аллақачон ўз ҳудудини қўшинлар транзити, ракета ва артиллерия ўқлари, ярадорларни даволаш учун, ҳатто Россия томонидан талон-тарож қилинган нарсаларни олиб ўтиш учун тақдим этган.

Урушнинг барча қонунларига кўра, Беларусь аллақачон ҳарбий тажовузга қўшилган. Аммо мамлакатнинг роли янада фаол бўлиши мумкин. Беларусь диктатори Россиянинг Украинага қарши урушида фаолроқ иштирок этмаслик учун қўлидан келганини қилмоқда.

Аммо унинг саъй-ҳаракати амалга ошади деб ўзимизни тинчлантиришимиз керак эмас. Биз Россия Беларусни урушга чиқариши мумкинлигини истисно қилмаймиз ва шунинг учун энг ёмон сценарийлардан келиб чиқиб хулоса қилишимиз керак», — деган Енин.

Расмийга кўра, украиналик ҳимоячилар Киев ва Киев вилояти, шунингдек, Белорусга туташ бошқа вилоятлар мудофааси учун муҳандислик техникасини олиб боришда давом этмоқда.

«Биз шимолий чегараларда ҳам маъмурий, ҳам контрразведка режимини максимал даражада кучайтирдик. Бу юзга яқин қўшимча назорат пунктлари билан чекланмаган. Баъзида бу озод қилинган ҳудудларда қолган рус ҳарбий хизматчиларини қидиришга қаратилган алоҳида махсус ҳарбий операциялардир», — дейди расмий.

Унинг қўшимча қилишича, шу пайтгача ҳатто рус босқинчиларидан озод қилинган ҳудудларда ҳам Украина аҳолиси орасида Россия ҳукуматининг тарафдорлари бор.

«Украина ва Ғарб разведка маълумотига кўра, украин тилида ҳам гаплаша оладиган саботаж ва разведка гуруҳларининг Беларусдан келиш эҳтимоли юқори, чунки улар шарқда вақтинча босиб олинган ҳудудлар аҳолиси орасида тўпланиши мумкин. Улар жуда хилма-хил вазифаларни бажариши мумкин — транспорт йўналишларини таҳлил қилишдан тортиб Украинанинг муҳандислик тузилмаларининг жиҳозланиш даражасини ўрганиш, саботаж тайёрлаш, инфратузилма объектларида ёки ҳарбий қисмлар яқинида ҳужумларини амалга ошириш учун маҳаллий аҳоли орасида одамлар топиш», — деган Украина ИИВ расмийси.

Аввалроқ Беларусь Украина билан чегарада қўшинлар машғулотини бошлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Лукашенко Беларусдан Украинага зарба берилганини тан олганди.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади