Хорижлик экспертлар Самарқанднинг маданий меросни асраш борасидаги ўрни юқори эканлигини таъкидлади

Самарқандда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида «Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси бўлиб ўтди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Конгрессда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов нутқ сўзлади.

«Ушбу Конгресс Президент Шавкат Мирзиёев томонидан янги Ўзбекистонда санъат ва маданий мерос соҳасида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасидир. Нисбатан қисқа вақт ичида сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этиш жоиз. Маданий меросни асраб-авайлаш ва оммалаштириш мамлакатимизнинг стратегик устувор йўналишларидан бири бўлиб, натижада 2022 йил февраль ойида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташкил этилди.

2022 йил 6 июлда эса Ўзбекистон ЮНEСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди.

Музейларнинг мақоми ва аҳамиятини ошириш, археологик тадқиқотлар, илмий билим ва салоҳиятни юксалтиришга қаратилган комплекс дастурларни жорий этиш орқали маданий мерос ҳукумат кун тартибининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Пандемиядан кейинги дунё контекстида жаҳон жамиятининг Ўзбекистон ва унинг бутун дунё бўйлаб ҳамкорларининг маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак қадрланаётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг бевосита ЮНEСКО билан ҳамкорлиги ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, ЮНEСКОга алоҳида миннатдорлик билдирамиз», — деди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади ҳам халқаро конгресс иштирокчиларига мурожаат қилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

У ўз нутқида маданий меросни ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади. Энг муҳими, Самарқанднинг маданий меросни асрашга қўшган ҳиссаси юқори эканлигини таъкидлади.

«Бу маскан энг катта моддий ва маънавий бойликларни ўзида жамлаган. Бу ерда барча миллат, маданият ва дин вакиллари истиқомат қилади. Шу боис Самарқанд барчамиз учун беқиёс инсоний қадриятлари учун ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бу, ўз навбатида, бугунги кунда бизни бирлаштирган ушбу Конгресс каби тадбирларни қўллаб-қувватлашни рағбатлантиради», — дея айтиб ўтди Ношади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Конгрессда сўзга чиққан хорижлик экспертлар ҳам Самарқанднинг маданий мерос борасидаги аҳамиятини алоҳида қайд этишди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради