Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди

Андижон шаҳрида аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ходимлари томонидан «Орият-2022» тезкор тадбири ўтказилган. Тадбир давомида К.Г. исмли аёл Андижон шаҳрида жойлашган ўзининг ижара асосидаги яшаш хонадонида 400—800 минг сўм эвазига холис мижоз А.Ю. ва А.О. билан Ў.М.нинг жинсий алоқа қилиши учун қўшиб берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро аёл К.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Фарғона вилояти Ёзёвон туманида уйида фоҳишахона ташкил қилган эркакка жарима тайинланганди. Шунингдек, Бухорода 22 ёшли қиз фоҳишахона ташкил қилганди ҳамда Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади