
Андижонлик таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди
Андижонлик таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура матбуот котиби бу маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлади.

Қайд этилишича, тадбиркор ўз жонига қасд қилганининг сабаби номаълум, ҳодиса юзасидан тегишли органлар ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
«Сўнгги бор ўтган ҳафта Шўрчи туманидаги қурилиши бошланган масжидга ёрдам жўнатганда уларнинг ҳақларига ғойибона дуолар қилиб эслагандик. Спортни яхши кўрарди. Таьлимни ривожлантириш тарафдори эди. Ҳомийлик ишлари кўп эди.Бу инсон ҳақида билганларим шу. Аллоҳ раҳматига олсин. Оила аьзоларига сабру жамил берсин», — деб ёзган Хуршид Далиев ўзининг Telegram каналида.
Маълумот учун, Раҳмиддин Мирзаев «Karakalpak Sement», «Smes Stroy Savdo», «Rash-milk Plus» ҳамда «Recocement» МЧЖлари таъсисчиларидан бири бўлган.
Аввалроқ Самарқандда 29 ёшли келин уксус ичиб, ўз жонига қасд қилгани, Жаҳон тиллари университети талабаси ўзини юқори қаватдан ташлагани, Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалоқ бўлгани тўғрисида хабар берилганди.



