Бугун оқшоми. Лавозимидан олинган Қoрақалопоғистон ички ишлар вазири, Термиздаги иссиқ ҳарорат рекорди, Россия сабаб ҳарбий бюджетини оширган Қозоғистон

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести.

Андижонлик таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди. Ҳозирча бунинг сабаби маълум эмас.

Фото: Telegram

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўзини осиб қўйди. Маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби тасдиқлади. Аммо ҳозирча бунинг сабаби номаълум, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Раҳмиддин Мирзаев «Karakalpak Sement», «Smes Stroy Savdo», «Rash-milk Plus» ҳамда «Recocement» МЧЖлари таъсисчиларидан бири бўлган.

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. У бошқа ишга ўтди.

Фото: «ЎзА»

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бу Қорақалпоғистондаги иккинчи йирик лавозим алмашинуви: аввалроқ Фарҳод Алламберганов ўрнига Эркабой Тожиев Қорқалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланганди.

Ваҳшийлик: Тошкентда ариққа мушукларнинг жасади ва териси ташлаб кетилгани айтилмоқда.

Фото: Telegram / @ekologuz

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги ариққа 30 дан ортиқ мушукнинг жасадлари ҳамда мушукларнинг шилиб олинган терилари ташлаб юборилди. Таъкидланишича, бу ҳолат Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳалла Висол кўчасидан ўтган ариқда кузатилган.

Фото: Telegram / @ekologuz

Telegram’даги «ekologuz» канали кузатувчилари у ерда номаълум шахслар томонидан 30 дан ортиқ мушукларнинг жасадлари, шилиб олинган терилари ҳамда елим халталарга солинган ичак чавоқлари ташлаб кетилгани ҳақида хабар берган.

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мустақилликка таҳдид бўлганида бир бирига ёрдам беради.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка таҳдид бўлган тақдирда бир-бирига ёрдам беришга ваъда берди. Тегишли келишув уч давлат президентлари 21 июль куни Чўлпон-Отада имзолаган Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномасида келтириб ўтилди.

Томонлар учрашув давомида қатор келишувларга эришган энг асосий эса юқорида келтириб ўтилди, бошқалари билан (қизиқарли ва муҳимлари бор, албатта) бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин.

Топилди, топилмади, йўқ, топилди.

Нукус шаҳри яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилгани, улар шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик Нукус шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати бу хабарни рад этган. Аммо Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ахборот хизмати у ердан итларнинг жасади топилганини маълум қилди.

Фото: «Меҳр ва Оқибат»

Нукус шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мутахассислари воқеа жойига бориб вазиятни ўрганган. Жараён давомида 6 та ит ўлик таналари топилган, аммо уларда боғлаш ва қийнаш аломатлари йўқлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Термизда иссиқ ҳароратнинг 115 йиллик рекорди янгиланди — 45,7 даража. 

Фото: «Bugun.uz»

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жазирама иссиқ бўйича рекорд янгиланди. 25 июль куни Термизда кундуз куни ҳавонинг максимал ҳарорати 45,7 даражага чиққан. Сурхондарё вилояти марказида бундан олдинги энг юқори ҳаво ҳарорати 1907 йилда кузатилган — 44,6 даража.

Скриншот: «Ўзгидромет»

Тошкентда «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Иккита хабарга ҳавола ва битта (2 та) видео:

Яхши ва ўқиш қатъий тавсия этиладиган мақола: «Қул каби ўстирилганлар фақат қул каби бошқарилади». Мактабидаги тизим сабаб таълимдан безиган, Нобелнинг мукофот пулидан воз кечган ирландиялик драматург — Бернард Шоунинг ҳаёти ва иқтибослари.

Хўш, оламда нима гап?

Қозоғистон Россиянинг геосиёсий режалари сабабли ҳарбий бюджетини оширди. 

Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ва АҚШ, Туркия ва Хитойдан иттифоқчилар қидира бошлади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг амалдаги ва собиқ амалдорлари, сиёсатчилари ва таҳлилчиларининг сўзларига таяниб, «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «Kazinform»

Хабарга кўра, кўп йиллар давомида Қозоғистонда Россия ва Хитой ўртасида сўзсиз «меҳнат тақсимоти» мавжуд бўлган: Москва хавфсизликни назорат қилган, Пекин эса иқтисодий ривожланиш билан шуғулланган. Украинада уруш бошланиши билан эса вазият ўзгара бошлаган. Апрель ойи охирида Хитой миллий мудофаа вазири Вэй Фэнхэ Қозоғистонга ташриф буюрган ва у ерда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашган. Томонлар ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.

Қозоғистон апрелда мудофаа бюджетини 441 миллиард тенгега (тахминан 915 миллион доллар) оширган. Исмини ошкор этмаган юқори мартабали амалдорнинг WSJ’га айтишича, маблағларнинг бир қисми мамлакат ҳарбий захираларини оширишга йўналтирилади.

«The Wall Street Journal»нинг таъкидлашича, Ғарбда баъзилар Россия армияси хавфсиз душманга айланган деб ҳисобласа-да, Марказий Осиё давлатларидан бирининг юқори мартабали расмийси Россиянинг амбицияларидан қўрқиш тобора кучайиб бораётганини айтади.

‘Мақолани тўлиқ шаклда ўзбек тилида бу ерда ўқишингиз мумкин.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Жамият19:54 | 10.8.22
Қашқадарёда фуқаронинг суратларини интернетда тарқатмаслик учун 500 доллар ва тилла тақинчоқ олган шахс ушланди
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Жамият19:36 | 10.8.22
Наманганда «Қизил китоб»га киритилган балиқлар овлангани аниқланди
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Жамият19:17 | 10.8.22
Ўзбекистонда «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Жаҳон19:01 | 10.8.22
Тожикистон ҳарбийлари Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқитилади
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Жамият18:40 | 10.8.22
Тошкентда «Нархоз»га ўқишга киритиб қўйиш учун 3 минг доллар олган кабинет мудири ушланди
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди
Жамият18:18 | 10.8.22
Шахмат олимпиадаси ғолибларига қандай давлат мукофотлари берилиши маълум бўлди