Дунёда болалар орасида тарқалаётган номаълум гепатит сабаби аниқланди

Британиялик олимлар болалар орасида тарқалаётган номаълум гепатит сабабини анилади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Consumer HealthDay»

Тадқиқот шуни кўрсатдики, касаллик икки вируснинг биргаликдаги таъсиридан келиб чиққади, аммо бу коронавирус эмас. Гепатит касаллиги 2021 йилнинг октябрь ойидан бошлаб тарқалмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликка 1010 бола чалингани, 46 нафар беморга жигар трансплантациясига муҳтож бўлгани, 22 нафар бемор эса вафот этганини маълум қилган.

Тадиқот ўтказилганига қадар гепатитга аденовирус сабаб бўлаётгани айтилган. Бироқ Лондон ва Шотландияда мустақил равишда олиб борилган янги тадқиқот бу назарияни рад этган. Тадқиқотчилар беморларнинг 96 фоизида AAV2 вируси борлигини аниқлаган. Бироқ, у бошқа «ёрдамчи» вируссиз ўзини кўпайтиришга ва касаллик белгиларини келтириб чиқаришга қодир эмас.

Иккала илмий гуруҳ гепатитнинг сабаби AAV2 ва аденовирус ёки HHV6 грипп билан бирикиши эканини айтган. Аммо AAV2 касалликнинг манбаими ёки шунчаки биомаркерми, ҳали аниқ эмас. Олимлар, шунингдек, SARS-CoV-2 инфекциясини жигар шикастланишининг бевосита сабаби сифатида рад этган. Зарарланган органда коронавирус излари топилмаган. 75 фоиз ҳолларда коронавирусга нисабатан антитаначалар кузатилган.

Мутахассислар вирусни тадқиқ қилишни давом эттирмоқчи. Касаллик нима сабабдан айримларда енгил, бошқаларда жигар транслантациясини талаб қилишини аниқлаш керак.

Аввалроқ коронавирус болаларда оғир жигар касаллигига олиб келиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ 33 мамлакатда болалар орасида номаълум гепатит аниқланганидан огоҳлантирганди.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди