Эрон ядро объектларидаги халқаро кузатув камераларини ёқиш шартини маълум қилди

Эрон ядро иншоотларидаги халқаро кузатув камераларини ёқиш шартини маълум қилди. Бу ҳақда «Tasnim news» хабар берди.

Фото: «Al Arabiya»

Маълум қилинишича, 2015 йилги ядровий келишув янгиланмагунча Халқаро атом энергияси агентлиги камералари ўчириб қўйилган. Эрон 2015 йилда жаҳон давлатлари билан тузилган келишувга биноан ўрнатилган 27 та камера ва бошқа кузатув мосламаларини ўчирган. Бунга Халқаро атом энергияси агентлигининг Теҳронни танқид қилувчи резолюцияни қабул қилиши сабаб бўлган.

«Биз томон ядровий келишувга қайтмагунича, халқаро камераларини ёқмаймиз», — деган Эрон ядровий раҳбари Муҳаммад Исломий.

Эрон ядровий дастури бўйича қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси 2015 йилда Хитой, Франция, Германия, Россия, Буюк Британия, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Эроннинг ўзи иштирокидаги узоқ давом этган музокаралар натижасида қабул қилинган. Бироқ, 2018 йил май ойида АҚШнинг аввалги маъмурияти келишувдан чиқишини эълон қилган. 2021 йилнинг ноябрида Венада Эроннинг ядровий дастури ва тикланиши бўйича қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси бўйича музокаралар бошланганди.

Аввалроқ Эрон ядровий келишувни тиклаш шартларини эълон қилганди. Шунингдек, Эрон олий раҳбари Теҳрон ядровий бомба яратишга қодирлигини айтганди.

Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото