Комил Алламжонов Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси лавозимидан кетди

Комил Алламжонов 26 июль куни Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. У ўзининг ушбу лавозимга тайинланиши юзасидан расмий муносабат билдирди.

Фото: Telegram / @allamjonov_ki

Қайд этилишича, Алламжонов масъул вазифага тайинланиши муносабати билан Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси лавозимидан кетган. Шу билан бирга, бизнесларини ҳам бошқаларга топширган.

«Ассалому алайкум, бугун қаршингизга чиқиб, охирги янгилик, фикр ва режаларимни сиз билан ўртоқлашишни маъқул топдим. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармон ва ишончи билан бугун мен жуда масъулиятли вазифага тайинландим. Давлатимиз раҳбарига ўзимга билдирилган яна бир ишонч учун ташаккур билдирган ҳолда мен буни биринчи навбатда катта масъулият деб билишимни алоҳида таъкидлашни истардим.

Шу билан бугундан бошлаб Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси лавозимидаги фаолиятимни якунлайман. Шунингдек, барча бизнес лойиҳаларим ва компанияларимни ҳам бошқа эгаларига топшираман. Бугундан бошлаб бизнесмен эмасман. Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман ва қолганларга ҳам шуни маслаҳат бераман», — дейди Алламжонов.

Таъкидланишича, Масс-медиа фондига яқинда янги раҳбар тайинланади. Бу билан сўз эркинлиги борасида олиб борилаётган ишлар фақат олдинга юриши кутилмоқда.

«Энди фондимиз тақдири ҳақида. Бизнинг фондимизга тез кунларда янги раис тайинланади ва ўйлайманки, сўз эркинлиги, очиқлик сиёсати янада юқори даражага кўтарилади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бу ислоҳотлар фақат олдинга юради, орқага қайтмайди. Шунинг учун ҳам мен барча блогер ва журналистларни янада фаолликка, ўз устида ишлаб, холис ахборот тарқатишда давом этишга чақириб қоламан. Эътиборингиз учун раҳмат», — дейди мутасадди.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланганди. Шу муносабат билан у бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилган.

Бундан аввал эса Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилганди. Таъкидланишича, унинг саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу фармон қабул қилинган.

Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Жаҳон11:27 | 13.8.22
Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди — фото
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Жаҳон11:13 | 13.8.22
Facebook ва Instagram фойдаланувчиларни кузатиши маълум қилинди
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди
Жамият11:10 | 13.8.22
Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари сони маълум қилинди