Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлди

Комил Алламжонов Президент администрасияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Фото: Telegram / @allamjonov_ki

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев 26 июль куни Алламжоновни лавозимга тайинлаш бўйича фармонни имзолаган.

Комил Алламжонов 1984 йил 18 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат санъат ва маданият институтини бўйича тамомлаган. 2010-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

У 2017 йил–2018 йил йиллар оралиғида Шавкат Мирзиёев матбуот котиби, 2019-йил 4 феврал—2020-йил 29 январ оралиғида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Алламжонов 2020 йил 31 январдан бошлаб Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашининг раиси вазифасида ишлаб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни Сардор Умурзоқов Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланганди. Шу муносабат билан у бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилган.

Бундан аввал эса Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов лавозимидан озод этилганди. Таъкидланишича, унинг саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу фармон қабул қилинган.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди