Ўзбекистон 6 ойда нечта енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 395,9 миллион долларга тенг бўлган 16,3 минг дона автомашина импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 7 минг донага кўпайган.

Ўзбекистон 6 ойда энг кўп автомашина импорт қилган давлатлар:

  • Хитой — 7,3 минг дона;
  • Жанубий Корея — 4,5 минг дона;
  • Қозоғистон — 2,9 минг дона;
  • Россия — 1,2 минг дона;
  • Бошқа давлатлар — 445 дона.

Аввалроқ Ўзбекистонга январь–июнь ойларида 34,1 миллион долларга электромобиль импорт қилингани тўғрисида хабар берилганди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатдан 27 067 та енгил автомобиль импорт қилди.

Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Буюк Британияда «ақлли қамоқхона» очилади — фото
Жаҳон18:12 | 17.8.22
Буюк Британияда «ақлли қамоқхона» очилади — фото