Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мустақилликка таҳдид бўлганида бир бирига ёрдам беради

Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка таҳдид бўлган тақдирда бир-бирига ёрдам беришга ваъда берди. Тегишли келишув уч давлат президентлари 21 июль куни Чўлпон-Отада имзолаган Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномасида келтириб ўтилди.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Ҳужжатга кўра, Марказий Осиё давлатлари қуйидаги келишувга эришган:

  • Муносабатларини ўзаро ҳурмат, тенглик, ўзаро тушуниш ва бир-бирининг манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олиш асосида қуриш. Минтақада мустаҳкам тинчликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатларининг барқарор ва илғор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириш;
  • стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга интилиб, ишончга асосланган муносабатларни ривожлантириш. Давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва чегараларининг дахлсизлигини ўзаро ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик ва низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш, куч ишлатмаслик, ўзаро манфаатдорлик ва тинч-тотув яшаш тамойилларига амал қилиш.
  • Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя қилиш, халқаро мажбуриятларни, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган бошқа принсиплари ва нормаларини виждонан бажариш. Томонларнинг ҳар бири танлаган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиш йўлларини ўзаро ҳурмат қилиш;
  • Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, шу жумладан томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари бўйича мунтазам равишда беш томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш;
  • мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига хавф соладиган таҳдидларнинг олдини олишда бир-бирини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёрдам кўрсатиш;
  • Томонлардан бирининг ҳудудий яхлитлигига таҳдид туғилган тақдирда унинг олдини олиш учун ҳам икки томонлама форматда, ҳам Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари доирасида учрашув ўтказилиши мумкин.
  • ўзаро давлатлараро муносабатларда куч ишлатишдан ёки шу йўл билан таҳдид қилишдан тийилиш, шартнома тузаётган томонларга қарши қаратилган ҳарбий иттифоқлар, блоклар ёки давлатларнинг бошқа бирлашмаларига кирмаслик, томонларнинг бирортасига қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этмаслик;
  • келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, томонлар уларни ўзаро ҳурмат ва тушуниш руҳида фақат мулоқот доирасида тинч дипломатик воситалар орқали, шу жумладан зарур ҳолларда ўзаро ҳамкорлик қилишнинг тегишли механизмларини яратиш орқали ҳал қилади;
  • учинчи давлатлар томонидан ўз ҳудудлари, алоқа тизимлари ва бошқа инфратузилмаларидан томонларнинг давлат суверенитети, хавфсизлиги, барқарорлиги, конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлигига зарар етказадиган ҳолда фойдаланишига йўл қўймаслик;
  • Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
  • томонларни қизиқтирган масалалар бўйича ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш;
  • БМТда фаол ҳамкорлик қилиш, БМТнинг энг нуфузли ва универсал халқаро ташкилот сифатидаги марказий ролини кучайтиришга ҳаракат қилиш.

Келишувда, шунингдек, оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни янада мустаҳкамлаш, ядровий қуролсизланиш жараёнларини фаол рағбатлантириш ва барча турдаги қуролларнинг тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳақида сўз боради. Туркманистон ва Тожикистон тез орада келишувга қўшилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 21 июл куни Чўлпон-Отада бўлиб ўтган. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этган.

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма