Ўзбекистонда ярим йилда аҳоли сотиб олган уйларнинг 28 фоизи ипотека кредитлари ҳисобига молиялаштирилди

Шавкат Мирзиёев 26 июль куни аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётдаги барча соҳалар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулот 5,4 фоиз ўсган. Саноат, қурилиш, савдо ва хизматлар соҳаларидаги ривожланиш суръатлари ҳам, пировардида, аҳоли турмушида намоён бўлмоқда.

Шу билан бирга, Халқ қабулхоналари, ижтимоий тармоқлар ва сўровлар орқали соҳа ва ҳудудлардаги муаммолар, одамларнинг адолатли таклифлари ўрганиб борилмоқда. Улар асосида халқимизни рози қиладиган қарорлар қабул қилинмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жумладан, тадбиркорлик бўйича лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, муддатлари қисқартирилди. Йил бошидан буён 50 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Аҳоли сотиб олган уйларнинг 28 фоизи ипотека кредитлари ҳисобига молиялаштирилди. 1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам давлат бюджетидан 2 миллион сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда аҳоли ва бизнесни қийнаб келаётган муаммолар, улар бўйича илгари сурилаётган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Асосли таклифларни қаноатлантириш, одамлар учун қулайликларни ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Президент халқни рози қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш барча раҳбарларнинг энг устувор вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 11 июль куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш ўтказганди. Қайд этилишича, охирги 3 йилда барча ҳудудлар, соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга доир 400 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинган.

Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади