Ўзбекистонда йил бошидан бери фуқароларга қанча кешбэк тўлангани маълум бўлди
885 829 нафар истеъмолчи чекни рўйхатдан ўтказган
Ўзбекистонда йил бошидан бери 885 829 нафар истеъмолчига 248 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум бўлишича, июнь ойи учун 637 111 нафар истеъмолчига 61,9 миллиард сўм кешбэк тўланган. Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида январь-май ойлари учун яна 732,2 миллион сўм кешбэк тасдиқланган.
Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1 фоиз кешбэк қайтарилмоқда. Бунинг учун истеъмолчилар харид чекининг QR-кодини «Солиқ» мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказиши лозим. Автомобиль, темир йўл ва авиачипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун олинган харид чеклари бундан мустасно.