Қаршида қайнсинглисини ўлдирган эркак рухий касалликлар шифохонасидан қочгани аниқланди

Қарши шаҳар «Каманди» маҳалласида Асаб-руҳий касалликлар шифохонасида ҳисобда турувчи фуқаро қайнсинглисини ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди. Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, эркак жиноят содир этилган куни шифохонадан қочиб кетган.

Фото: «Bugun.uz»

Руҳий касал П.М. 17 июль куни соат 07:15 ларда Қарши шаҳрида яшовчи қайнсинглиси Р.Д.нинг яшаш хонадонига яширинча тарзда кириб, «Нимага менинг оиламга аралашасан?», дея у билан жанжаллашган.

Оқибатда П.М. ҳовлида турган офтоба билан Д.Р.нинг бошини орқасига уч маротаба уриб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказиб, ҳушсиз ҳолатга келтирган. Олган тан жароҳати туфайли аёл вафот этган. Унинг уч нафар фарзанди бўлган.

Маълум қилинишича, Қарши туманида яшовчи 47 ёшли П.М. 2018 йилдан бери диспансер назоратида туради. Мунтазам амбулатор ва стационар тартибда даволаниб келган. Ўз яқинларига тан жароҳати етказгани туфайли 2019 йилдан 2021 йилгача Бухоро вилоятида жойлашган назорати кучайтирилган шифохонада мажбурий даволанган. Даво муддатини ўтаб бўлгандан сўнг, яшаш жойига мутахассис назоратига жўнатилган. 2021 йил «Тажовузкор бемор»лар махсус ҳисобига олинган.

Кейинги пайтларда яна руҳиятида ўзгариш бўлгани сабабли ички ишлар бўлими ходимининг алоқа хатига асосан 2022 йил 21 майда вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасига ётқизилган. 2022 йил 17 июль соат 06:40 да нонуштага олиб чиқилаётган пайтда навбатчиликда бўлган ходимлар масъулиятсизлиги сабабли бемор бўлимдан қочиб кетган бўлиб, бу ҳақда дарҳол унинг оиласига хабар берилган. Ички ишлар ходимларига хабар беришга улгурилмасдан бемор жиноятга қўл ургани хабар қилинган.

Мазкур ҳолат шифохона ходимларининг умумий йиғилишида муҳокома қилиниб, руҳиятида ўткир ўзгаришлар кузатилаётган беморларда ўрнатиладиган алоҳида назорат тадбирларига эътиборни кучайтириш бўйича қатъий чоралар белгиланган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Масъулиятсизликка йўл қўйган шифохона ходимларига тегишли тартибда чора кўрилади.

Маълумот учун, соғлиқни сақлаш тизимида аҳоли орасида руҳий ҳолати бузилган беморларга психиатрия ёрдамини кўрсатиш хизмати назорати кучайтирилган даволаш профилактика муассасаси ва умумпсихиатрия даволаш профилактика муассасаларида амалга оширилади. Умумпсихиатрия даволаш профилактика муассасалари алоҳида қўриқланадиган муассаса ҳисобланмасада, алоҳида маҳкамланадиган бўлимлардан иборат бўлади. Бундай бўлимларда руҳиятида ўткир ўзгаришлар кузатилган беморларда мутахассис тавсиясига кўра алоҳида назорат ўрнатиш мумкин.

«Руҳий ҳолати бузилган шахслар Ўзбекистон Конституциясида назарда тутилган фуқароларнинг барча ҳуқуқлари ва эркинликларига эгадир. Беморлар хоҳишига кўра даволовчи шифокорнинг рухсати билан оилавий муҳитга мослашиши учун уйида даволанишни давом эттира олишлари мумкин. Жумладан, вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси умумий тартибда келиб, ётиб даволанишга мўлжалланган умумпсихиатрия даволаш профилактика муассасалари таркибига киради», — дейилари муносабатда.

Бундан олидн, Қашқадарёда аёл эрини пичоқлаб ўлдиргани, Наманганда сув талашган фуқароларнинг бири иккинчисини ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди