19:28 | 26.07.22 632

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири лавозимидан озод қилинди

Аманбай Оринбаевнинг янги иш жойи маълум бўлди

Қорақалпоғистон ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «ЎзА»

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Аввалроқ Эркабой Тожиев Қорқалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Мазкур лавозимда 2022 йилнинг июнидан буён Фарҳод Алламберганов ишлаб келаётганди.