Қозоғистон Россиянинг геосиёсий режалари сабабли ҳарбий бюджетини оширди

Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг Қозоғистон Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга қарор қилди ва АҚШ, Туркия ва Хитойдан иттифоқчилар қидира бошлади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг амалдаги ва собиқ амалдорлари, сиёсатчилари ва таҳлилчиларининг сўзларига таяниб, «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «Kazinform»

Хабарга кўра, кўп йиллар давомида Қозоғистонда Россия ва Хитой ўртасида сўзсиз «меҳнат тақсимоти» мавжуд бўлган: Москва хавфсизликни назорат қилган, Пекин эса иқтисодий ривожланиш билан шуғулланган. Украинада уруш бошланиши билан эса вазият ўзгара бошлаган. Апрель ойи охирида Хитой миллий мудофаа вазири Вэй Фэнхэ Қозоғистонга ташриф буюрган ва у ерда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашган. Томонлар ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.

Қозоғистон ҳам NATO аъзоси бўлган Туркия билан яқинроқ алоқа ўрнатишга интилмоқда. Май ойи бошида Тўқаев Анқарага учиб кетган, у ерда икки давлат вакиллари Қозоғистонда ҳарбий дронларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзолаган. Апрель ойидан бери АҚШдан Қозоғистонга бир қанча расмийлар келган, масалан, июнь ойида мамлакатга АҚШ Марказий қўмондонлигининг янги раҳбари, армия генерали Майкл Эрик Курилла ташриф буюрган.

Қозоғистон апрелда мудофаа бюджетини 441 миллиард тенгега (тахминан 915 миллион доллар) оширган. Исмини ошкор этмаган юқори мартабали амалдорнинг WSJ’га айтишича, маблағларнинг бир қисми мамлакат ҳарбий захираларини оширишга йўналтирилади.

Нашр суҳбатдошига кўра, Қозоғистон Украинанинг қаттиқ қаршилигидан сабоқ олди, мамлакат армияни жанговар ҳаракатлардан ташқари киберҳужумлар ва дезинформация ва сайловларга аралашишдаги гибрид урушга тайёр бўлиши учун ислоҳ қилиши керак.

«The Wall Street Journal»нинг таъкидлашича, Ғарбда баъзилар Россия армияси хавфсиз душманга айланган деб ҳисобласа-да, Марказий Осиё давлатларидан бирининг юқори мартабали расмийси Россиянинг амбицияларидан қўрқиш тобора кучайиб бораётганини айтади:

«Улар Шарқий Европа ва Украинага зулм қилиш учун вақтларини сарфлайди. Тасаввур қилинг, агар уларда буни амалга ошириш учун Украина бўлмаса, биз кейинги бўламизми?» — деган у.

Қозоғистон, Россияга қўшни бўлган бошқа Марказий Осиё давлатлари каби, урушга нисбатан бетараф бўлди. WSJ маълумотларига кўра, мамлакатда нозик мувозанат сақланиб турибди: Қозоғистон Украинадаги урушга қарши намойишларни тақиқлаган, бироқ Россия босқинининг рамзларидан бири бўлган Z белгисини омма олдида намойиш қилишни ҳам тақиқлаб қўйган.

Маълумот ўрнида, Қосим-Жўмарт Тўқаев 17 июнь куни Владимир Путин билан биргаликда Санкт-Петербург форумининг ялпи мажлисида сўзга чиқиб, Қозоғистон Донецк ва Луганск мустақиллигини тан олмаслигини айтган. Шунингдек, бу форумда Россия ҳукумати орденини олишдан бош тортган. Тўқаев Қозоғистондан Россияни четлаб ўтган ҳолда нефть сотишни йўлга қўйишни топширган ва Россиядан кетган компанияларни Қозоғистонга жалб қилишни айтган. Путиннинг матбуот котиби эса бунга муносабат билдирган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди