13:53 | 26.07.22 764

Россияда бир гуруҳ ўзбекистонлик эркаклар қамалди

Улар содир этган жиноят тафсилотлари очиқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туман суди Ўзбекистон фуқаролари А.А., Ч.Қ. ва Э.У.га нисбатан суд ҳукмини эълон қилди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Фото: «SN.kz»

Маълум қилинишича, ўзбекистонлик эркаклар ўғирлик, автомашинани ўзлаштириш, товламачилик ва одам ўғирлашда айбдор деб топилган. Жумладан, 2020 йил 12 сентябрь куни кечқурун судланувчилар ва 2021 йилнинг декабрь ойида судланган яна бир ўзбекистонлик 150 минг рубль олиш мақсадида танишини ўғирлаб кетишга келишиб олган. Большевиков проспекти, 81-уйда улар жабрланувчи билан учрашиб, уни калтаклаб, ўғирлаб кетган.

Шу тариқа, улар жабрланувчига пичоқ билан таҳдид қилиб, пул талаб қилган. Бироқ таҳдидлар фойда бермагач, судланувчилар жабрланувчининг 7 минг рубллик телефонини ўғрилаб кетган. Воқеага гувоҳ бўлган пенсионер ҳодиса ҳақида полицияга мурожаат қилган. Тез орада айбланувчилар қўлга олинган.

Суд жараёнида айбланувчилар ўз айбларига қисман иқрор бўлган. Суд Ч.Қ.ни 7 йилга, Э.У.ни 6 йилга, А.А.ни эса 6,5 йилга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик йигит қидирувга берилганди. Шунингдек, Россияда наркотик модда сотмоқчи бўлган ўзбекистонликлар қўлга олинганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 386
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 243
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 945
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 452
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 408
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 456