16:47 | 26.07.22 354

Саудия Арабистонида дунёдаги энг катта иншоот қурилади — фото

Унинг қурилиши 1 триллион долларга тушиши мумкин

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон муҳандис ва дизайнерларга дунёдаги энг катта иншоот қуриш режасини эълон қилди. Бу ҳақда «Arab News» хабар берди.

Фото: «IEVREN»

Шаҳзода Салмон иншоот «Mirror Line» деб аталиши ва унда беш миллионга яқин одам яшашини айтган. Осмонўпар бино ҳар бирининг баландлиги 487 метр ва узунлиги 120 километр бўлган иккита параллель бинодан иборат бўлади. Мегаструктурани қуриш бир триллион долларга тушиши мумкин.

Бинода аҳоли учун зарур бўлган деярли ҳамма нарсани, масалан, стадион, яхта клуби, қайта тикланадиган энергия манбалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувини ўз ичига олиши керак.

«Баланд бинолардан фарқли ўлароқ, бу концепция жамоат боғлари ва пиёдалар учун ҳудудлар, мактаб, уй ва иш жойларини қамраб олади, шунда инсон барча кундалик эҳтиёжларга беш дақиқа ичида осонликча эриша олади», дейилади хабарда.

Фото: «Arab News»
Фото: «Arab News»
Фото: «Arab News»
Фото: «Argaam»
Фото: «IEVREN»
Фото: «Al Arabiya»

Аввалроқ АҚШда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилганди. Шунингдек, Вьетнамда дунёдаги энг узун шиша кўприк қурилган.