ССВ Тошкентда пичоқланган тўрт жабрланувчининг аҳволи тўғрисида маълумот берди

Тошкентнинг Чилонзор туманида эркак оилавий низо сабаб аёли, вояга етмаган фарзанди, қайнонаси ва синглисини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пичоқланган тўрт нафар беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгараётганини маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 21 июль куни соат 21:10 да Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига юқоридаги мудҳиш ҳодиса оқибатида жароҳат олган тўрт нафар бемор «Тез ёрдам» машинасида оғир аҳволда олиб келинган.

Ўта тезкорлик билан ўтказилган тиббий текширувлар натижасида биринчи бемор — 1994 йилда туғилган C.Д.ga кўкрак ва қоринолди девори ўтувчи қўшма кесиб-санчилган яраси. Ўнг ўпка ва ингичка ичак жароҳати. Чап елка кесиб-санчилган кўплаб яралари ташхиси қўйилди.

Иккинчи бемор — 1965 йилда туғилган О.Л. чап кўкрак қафаси кесиб-санчилган яраси. Чап ўпка жароҳати. Кўкрак ўнг қафаси ўтмас кесиб-санчилган яраси. Пневмогемоторакс. Чап билак ва кафт кўплаб кесиб-санчилган яралари ташхиси билан шошилинч равишда жарроҳлик столига ётқизилди.

Учинчи бемор — 1990 йилда туғилган Х.Н. қоринолди девори ўтувчи кесиб-санчилган яраси. Жигар чап бўлаги ва ошқозоности бези жароҳати. Ўнг қўлтик соҳаси ўтмас кесиб-санчилган яраси диагнози билан операсияга олинди.

Тўртинчи бемор — етти ёшли М.А.да кўкрак ва қоринолди девори ўтувчи қўшма кесиб-санчилган яраси. Катта чарви эвентерасияси. Талоқ, ингичка ичак ва диафрагма жароҳати аниқланиб, унда болалар бўлимида жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Мураккаб ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бир пайтнинг ўзида тўртта тиббиёт бригадаси томонидан бажарилди. Амалиётдан сўнг улар реанимасия бўлимига ётқизилди. Кечадан эса барчаси хирургия бўлимига олинди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг маълум қилишича, айни пайтда тўрт нафар беморнинг ҳам аҳволи барқарор. Стабиллашган. Ижобий тарафга ўзгариш бор. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ҳолатини назоратга олган. Беморларга марказнинг энг малакали мутахассислари томонидан стандарт асосида тегишли тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Аввалроқ Сурхондарёда фуқаро такси ҳайдовчиси билан тортишиб, уни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Навоийда муқаддам 5 марта судланган эркак қўшнисини пичоқлагани хабар қилинган.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди