Термизда иссиқ ҳароратнинг 115 йиллик рекорди янгиланди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жазирама иссиқ бўйича рекорд янгиланди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

25 июль куни Термизда кундуз куни ҳавонинг максимал ҳарорати 45,7 даражага чиққан. Сурхондарё вилояти марказида бундан олдинги энг юқори ҳаво ҳарорати 1907 йилда кузатилган — 44,6 даража.

Скриншот: «Ўзгидромет»

Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафтанинг биринчи яримида ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туришидан огоҳлантирганди. Марказ маълумотларига кўра, ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди. Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва кўпчилик вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даражагача пасаяди, фақат энг чекка жанубда 39-41 даражага етади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилганди.

Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди