Термизда қарийб 17 минг долларни ноқонуний олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди

Cурхондарё вилоятидаги «Термиз аэропорти» чегара божхона постида 16 минг 900 долларни ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Cурхондарё вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Термиз аэропорти» чегара божхона постига хорижга учиб кетиш учун кириб келган фуқаро Г.Б. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Натижада фуқаронинг кийими чўнтакларидан божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган жами 16 900 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси топилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ ДХХ Тожикистонга 356 минг долларни ноқонуний олиб кетаётган 2 аёлни ушлагани ҳақида хабар берилганди.

Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
Жаҳон19:05 | 17.8.22
Зеленский Қрим аҳолисини Россия ҳарбий объектларига яқинлашмасликка чақирди
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров
Жамият, Қорақалпоғистон18:42 | 17.8.22
«Қорақалпоғистонда мингдан ортиқ инсон айбсиз бўлгани учун эмас, яхши ният намойиши сифатида қўйиб юборилган» — Алишер Қодиров