Тошкент вилоятида трансформатор ёниб кетди — видео
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда
Тошкент вилояти Зангиота туманида трансформатор ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 26 июль куни соат 16:05 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Тошкент халқа автомобиль йўли четида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Сўнг 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:13 да воқеа жойига етиб борган, трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилгандан сўнг ёнғин соат 16:21 да тўлиқ бартараф этилган.
Таъкидланишича, ёнғин натижасида ён-атрофдаги бино иншоотларга зарар етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Абу-Сахий бозори рўпарасидаги дўкон ёнаётгани айтилган видеолар тарқалганди.