Тошкентда ариққа мушукларнинг жасади ва териси ташлаб кетилгани айтилмоқда — фото

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги ариққа 30 дан ортиқ мушукнинг жасадлари ҳамда мушукларнинг шилиб олинган терилари ташлаб юборилибди, дея хабар бермоқда Telegram’даги «ekologuz» канали.

Фото: Telegram / @ekologuz

Таъкидланишича, канал кузатувчилари Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳалла Висол кўчасидан ўтган ариққа 30 дан ортиқ мушукнинг жасади ва шилинган териси ташлаб кетилгани ҳақида хабар берган. «Бизга номаълум бўлган шахслар томонидан 30 дан ортиқ мушукларнинг жасадлари, шилиб олинган терилари ҳамда елим халталарга солинган ичак чавоқлари ташлаб кетилган», дея ёзган кузатувчи.

Фото: Telegram / @ekologuz

«Ўзбекистонда бошпанасиз ҳайвонларни ҳимоя қилувчи давлат ташкилоти ташкил этиб, ҳукумат қарорларида уларга совуқон муносабатда бўлганлар учун жавобгарлик масаласини янада кучайтириш вақти етиб келмадимикан?», дея қўшимча қилган канал админи.

Фото: Telegram / @ekologuz

Аввалроқ Нукус яқинидаги полигонда 100 дан ортиқ ит ва мушукларнинг жасади топилгани рад этилганди. Шунингдек, Қашқадарёда 16 ёшли йигит мушукка шафқатсиз муносабатда бўлгани ҳақида хабар берилган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади