23:41 | 26.07.22 1361

Хитой Россияга сармоя киритишни тўхтатди

Бунга нима сабаб бўлгани прогноз қилинди

Хитой бир неча ой давомида Россияда бирорта ҳам янги инфратузилма лойиҳасини молиялаштирмади. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Маълум қилинишича, Пекин биринчи навбатда ички молиявий инқирознинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. 2022 йилнинг биринчи ярмида «Бир камар ва бир йўл» лойиҳаси доирасида маблағлар Россия, Шри-Ланка ёки Мисрдаги янги лойиҳаларга ажратилмаган, гарчи илгари ушбу давлатлар Хитойнинг ташаббусининг асосий бенефициарлари бўлган.

«Россия иқтисодиётига сармоя киритишдан бош тортиш, Хитой раҳбарияти Украинадаги уруш сабабли Москвага қарши жорий қилинган иккиламчи санкциялардан қўрқиши мумкинлигидан далолат беради», дейилади хабарда.

«Бир камар ва бир йўл» ташаббуси 2013 йилда Пекиннинг Осиё, Африка, Жанубий Америка ва Шарқий Европадаги таъсирини кенгайтириш мақсадида бошланган. Ушбу ташаббус доирасида Хитой ривожланаётган мамлакатларга қарийб триллион доллар сармоя киритган ва шу тариқа ўз бизнеси учун пойдевор яратган ва стратегик аҳамиятга эга минтақаларда ўз иштирокини мустаҳкамлаган.

Аввалроқ Хитой Украинадаги урушда АҚШни айблаганди. Шунингдек, Хитой Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида баёнот берганди.


Тошкент метрополитени маъмурияти йўловчиларни огоҳлантирди

Тошкент метрополитени маъмурияти йўловчиларни огоҳлантирди

14:38 | 22.09.23 10
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 383
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 153
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 773
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 287
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 484