Андижонда МЧЖ раҳбари ўзини дарахтга осиб ўлдирди

Андижон вилояти Бўстон туманида МЧЖ раҳбари ўзини дарахтга осиб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, фуқаро Н.Саттарованинг Бўстон тумани Мактабгача таълим ташкилоти мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари бўйича йўллаган видео мурожаати ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратурасининг билдиришича, 2022 йилнинг 23 июнь куни «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ раҳбари Н.С. Бўстон туманидаги «Буюк турон чорваси» фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, вафот этганлиги ҳолати бўйича Бўстон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, фуқаро Н.Саттарованинг марҳум акаси раҳбарлик қилган «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмаганлиги ҳақидаги мурожаати Бўстон туман прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда.

«Ҳар иккала ҳолат бўйича ўтказилаётган текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Натижалари ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади», дейилади хабарда.

Аввалроқ Андижонлик таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура матбуот котиби бу маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлаганди. Шунингдек, Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалоқ бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради