Андижонда МЧЖ раҳбари ўзини дарахтга осиб ўлдиргани бўйича қўшимча маълумот берилди

Андижон вилояти Бўстон туманида МЧЖ раҳбари ўзини дарахтга осиб ўлдиргани хабар берилган, марҳумнинг синглиси қилган мурожаатида акаси раҳбарлик қилган «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмаганини айтганди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 13.07.2022 йилдаги (75-х/с-сонли) буйруғи билан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, масала жойида ўрганилган.

Ўрганиш давомида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ ўртасида 925,6 миллион сўмга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилганлиги, шунингдек, туман мактабгача таълим бўлими томонидан «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ ҳисобига 925,6 миллион сўм маблағлар ўтказиб берилганлиги маълум бўлган.

Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган маълумотлар, Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 2022 йилнинг 22 июлдаги (01-15/02-861-сон) хати билан Бўстон туман прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш ва суруштирув ишларини олиб бориш мақсадида ҳамда мурожаатчининг яшаш манзилига тегишли хат юборилган.

«Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларни қонунийлиги ва таъминотчи корхона билан мактабгача таълим бўлими ўртасидаги тўлов муносабатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади. Аммо, ўрганиш ва тергов жараёнлари тугатилмасидан марҳумнинг қариндошлари томонидан турли видео мурожаатлар тарқалмоқда. Ҳурматли журналист ва блогерлар, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмагунига қадар хулоса чиқармайлик, далилларга асосланган маълумотларни оммага тарқатиш масаласида эҳтиёт бўлайлик», дейилади хабарда.

Аввалроқ Андижонлик таниқли тадбиркор Раҳмиддин Мирзаев ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура матбуот котиби бу маълумотни «Bugun.uz»га тасдиқлаганди. Шунингдек, Навоийда 20 ёшли қиз кўприкдан ўзини дарёга ташлаб, ҳалоқ бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Жамият15:02 | 13.8.22
Ўзбекистондаги баъзи давлат тиббиёт муассасаларида нархлар нега қимматлигига изоҳ берилди
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Жамият14:27 | 13.8.22
Ўзбекистондаги сув омборларида қанча сув захираси мавжудлиги маълум қилинди
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Жамият, Тошкент ш.14:09 | 13.8.22
Тошкентда каналга тушиб кетган 70 ёшли аёл қутқарилди — видео
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Жаҳон13:14 | 13.8.22
Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
Жамият12:51 | 13.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда қанча хорижлик никоҳдан ўтгани маълум бўлди
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади
Жамият12:04 | 13.8.22
ДХХ ўзини ДТМ ходими дея таништириб, ўқишни кўчириб бериш учун 3 минг доллар олган йигитни ушлади