Борис Жонсон NATO бош котиби бўлиши мумкин — The Telegraph

Тез орада ўз лавозимини тарк этадиган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон NATO’нинг навбатдаги бош котиби бўлиши мумкин. Бу ҳақда «The Telegraph» хабар берди.

Фото: «Bloomberg»

Маълум қилинишича, истеъфодан кейин Жонсон Украинани кучли қўллаб-қувватлаши фонида юқори лавозимсиз қолиши даргумон. Жонсоннинг NATO бош котиби лавозимига номзод сифатида кўрсатилишини Мудофаа қўмитаси аъзолари Ричард Дракс ва Марк Франсуа, шунингдек, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича собиқ вазири Дэвид Жонс қўллаб-қувватламоқда.

«Агар у NATO бош котиби лавозимига ариза берса, менимча, у тавсиялар учун президентга мурожаат қилиши мумкин», — деган Франсуа.

Шу билан бирга, 2006–2009 йилларда Британия Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғи Ричард Даннатнинг фикрича, Жонсон атрофидаги жанжаллар сабабли истеъфога чиқишини эълон қилиши унга бўлган ишончни уйғотиши мумкин. Даннат Жонсонни шахсий фазилатлари туфайли NATO бош котиби сифатида кўрмайди, бироқ унинг Украинани қўллаб-қувватлашини «шунчаки фантастика» деб баҳолаган.

Нашрнинг Британия Мудофаа вазирлигидаги манбаси Жонсоннинг альянс бош котиби этиб тайинланишига шубҳа қилмоқда. Анонимлик шарти билан гапирган расмийнинг айтишича, Франция президенти Эммануэль Макрон бундай тайинловга вето қўйиши мумкин.

«Ҳақиқат шундаки, NATO вакиллари якдил қарор билан тайинланади. Ҳар қандай давлат вето қўйиши мумкин. Сизнингча, президент Макрон NATO бош котиби лавозимига Борис Жонсон номзодини илгари сурадими? Бу Британия учун чақириқ. Сизни АҚШ қўллаб-қувватлаши ва франсузлар ‘ҳа’ дейиши керак», — деган расмий.

NATO’га ҳозирда Йенс Столтенберг бошчилик қилмоқда. У бу лавозимга 2014 йилда 5 йил муддатга тайинланган, бироқ 2019 йилда унинг ваколати 2022 йил октябригача узайтирилган. Украинадаги  уруш сабабли NATO’га аъзо давлатлар Столтенберг 2023 йил 30 сентябргача қолишига қарор қилган.

Аввалроқ Британия бош вазири лавозимига икки номзод курашаётгани маълум қилинган.

Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Янгиликлар15:19 | 29.11.22
Жиззахда отхона укасига берилганидан норози эркак унга ўт қўйди
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Янгиликлар15:03 | 29.11.22
Ўзбекистонликлар Қозоғистонда 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Медиа, Янгиликлар14:32 | 29.11.22
Тошкентда депутат маҳалла раисини сўкди — видео
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Янгиликлар14:08 | 29.11.22
Эрон ҳукумати норозилик намойишларида қанча одам ҳалок бўлганини очиқлади
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Янгиликлар13:35 | 29.11.22
Тошкентнинг аҳоли гавжум ҳудудларида 170 та «мини-поликлиника» иш бошлайди
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин
Янгиликлар13:08 | 29.11.22
Ўзбекистонда ҳафта охирларида шифохоналарга мурожаатлар сони кўпайиши мумкин