«Бу янгиланаётган Конституцияга киритилиши керак» — Алишер Юнусов

«Фуқаролар ўз муаммолари билан энг кўп мурожаат этадиган орган – маҳаллага уларнинг мурожаат этишлари ҳуқуқи амалдаги конституцияда акс этмаган, бу янгиланаётган конституцияга киритилиши керак», — дейди социология фанлари номзоди, доцент Алишер Юнусов.

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга эҳтиёж бормиди деган савол кўп берилмоқда. Бу саволга бемалол «ҳа» деб жавоб бериш мумкин.

Маълумки, давлатнинг конституциясида жамиятдаги барча ижтимоий муносабатларни тартибга солиб турувчи ҳуқуқий меъёрларнинг асослари жамланган бўлади. Яъни, оддий иккита фуқаро ўртасидаги муносабатлар қандай бўлиши керак, чегаралар қаерда, низоли вазиятлар нима асосида бартараф қилинади каби саволлардан тортиб, давлат ва жамият, давлат ва фуқаро ўртасидаги мураккаб муносабатларгача, барча-барчаси очиб берилиши керак. Жамият тараққий этиб борар экан, бу муносабатлар ҳам ривожланиб бораверади. Бу ўзгаришлар, албатта инсонлараро муносабатларга ҳам, давлат ва жамият муносабатларига ҳам, қатор ўзгаришлар киритди. Бу ўзгаришлар қонунларимизда акс этиб бораяпти. Узоққа бормасдан, охирги 3-4 йилда чиққан қонунларни таҳлил қиладиган бўлсак, инсон манфаатлари учун қанча кўп ишлар қилинганлигини кўришимиз мумкин. 2016-2017 йилларгача бўлган тизимда «кучли давлатдан кучли жамиятга ўтишга» узоқ ҳаракат қилиб келинган бўлса, бугунги кунда барча нарса инсон манфаатлари учун деган ғоя асосига қурилмоқда.

Бу ўзгаришлар Бош қомусимизда ҳам ўз аксини топиши керак эди ва бугунги ислоҳотлар асосан шунга қаратилмоқда. Агар ўзгартириш таклиф этилаётган моддаларга эътибор қаратадиган бўлсак, уларнинг ҳар бирида мана шунга ўхшаш ҳолатларни кўришимиз мумкин. Масалан, амалдаги конституциянинг 35-моддасида фуқаролар мурожаат этишлари мумкин бўлган органлар рўйхати келтирилган бўлиб, улар ваколатли давлат органлари, муассасалар ёки халқ вакиллари билан чекланган. Бироқ, бугунги кунда аҳоли биринчи навбатда маҳалла идораларига, ёки расмий тилда айтганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳам мурожаат қилишади ва кўп масалалар шу ерда ечилади.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан 2021 йилда ўтказилган социологик тадқиқот натижаларига кўра, бирон бир органга мурожаат этган фуқароларнинг ҳар бештадан бири айнан маҳаллага мурожаат этганликларини маълум қилганлар. 2022 йилдан вертикал бошқарув тизимининг маҳаллагача туширилиб, ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли штатлари киритилгач, бу мурожаатлар сони кескин ошади. Яқин келажакда фуқаронинг деярли ҳар бир муаммоси маҳалладаёқ ҳал бўладиган даражага эришамиз. Амалдаги конституциямизда эса, уларнинг бу ҳуқуқлари, яъни маҳаллага мурожаат этиш ҳуқуқи акс этмаган. 35-моддага киритилиши кўзда тутилаётган ўзгаришда ушбу жиҳатга эътибор қаратилган ва агар бу янгилик хаалқимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланадиган бўлса, мана шу камчилик ҳам тўғрилаб қўйилган бўлар эди, фуқароларнинг маҳаллага ўз муаммосини ҳал қилиб беришни сўраб мурожаат этиши Бош қомусимизда ўз аксини топган бўларди. Мен шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайман ва фуқароларимизни ҳам шунга чақираман.

Алишер ЮНУСОВ,

Социология фанлари номзоди, доцент,

Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли

кадрларни тайёрлаш институти директори ўринбосари

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади