ДХХ Қирғизистонга салкам 300 минг долларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганларни ушлади

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида кўп миқдордаги хорижий валютани Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди.

Фото: «Bugun.uz»

Хусусан, Фарғона туманида яшовчи 37 ёшли Т.Ж. Қўқон шаҳрида ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган фуқародан 152,6 минг долларни олиб, Қирғизистонга ўтказиш мақсадида, Фарғона туманида яшовчи, муқаддам судланган 45 ёшли Р.Р.га етказиб бериш учун кетаётган вақтида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, ўзбек-қирғиз давлат чегарасига яқин бўлган Фарғона туманининг «Миндон» қишлоғида кутиб турган Р.Р. ҳам ушланган.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона туманида яшовчи 30 ёшли М.Ш. Фарғона шаҳрида фуқаро А.Т.дан 140 минг долларни олиб, Қирғизистонда истиқомат қилувчи шахсга етказиб бериш мақсадида Фарғона—Водил йўналишида давлат чегараси томон ҳаракатланаётган вақтида тўхтатиб қолинган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Т. ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Тожикистонга 356 минг долларни ноқонуний олиб кетаётган 2 аёлни ушлагани, Ўзбекистонда 5,2 миллиард сўмлик заргарлик буюмларининг ноқонуний айланиши олди олингани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди
Жамият11:30 | 26.9.22
Наманганда хотинини хиёнат устида ушлаб олган эр унинг жазманини пичоқлаб ўлдирди