ЕИ Эрон билан янги ядровий келишув лойиҳасини тақдим этди

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жосеп Боррель 2015 йилги Эрон ядровий келишувига қайтиш учун янги лойиҳа таклиф қилганини айтди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Боррель ўз таклифи ҳақида батафсил маълумот бермаган, бироқ Эрон иқтисодий санкциялардан озод қилиш эвазига ядровий дастурини чеклаган келишув вақти тугаётганини айтган.

«Энди мен санкцияларни бекор қилиш, шунингдек, биргаликда комплекс ҳаракатлар режасини тиклаш учун зарур бўлган ядровий қадамлар ҳақида батафсил маълумот берувчи лойиҳа тайёрладим. Вена музокараларини якунлаш ва тўлиқ амалга оширилган комплекс ҳаракатлар режасига қайтиш учун тезкор сиёсий қарорлар вақти келди», — деган у.

Боррель кейинги муроса учун имконият йўқлигини қўшимча қилган.

«Венадаги 15 ойлик интенсив конструктив музокаралардан сўнг, мен қўшимча муҳим муросага келиш тугаган деган хулосага келдим», — деган ЕИ расмийси.

Эроннинг ядровий масалалар бўйича етакчи музокарачиси Али Багери Кани ҳам Боррель янги келишув таклифини илгари сурганини тасдиқлаган.

«Бизнинг ҳам музокараларни якунлаш учун ўз ғояларимиз бор, улар билан баҳам кўрмоқчимиз», — деган у.

Аввалроқ Эрон ядро объектларидаги халқаро кузатув камераларини ёқиш шартини маълум қилганди. Шунингдек, Эрон олий раҳбари Теҳрон ядровий бомба яратишга қодирлигини айтганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди