«Энди блокировкалар ечилса керак». Алламжоновнинг ПАга қайтиши қизғин муҳокама қилинди

Комил Алламжонов ҳукуматга қайтди. У Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Президент администрацияси раҳбарининг (яъни Сардор Умурзоқовнинг) ўринбосари бўлди. Алламжонов янги лавозимида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади.

Фото: Telegram / @allamjonov_ki

Алламжонов тайинлов эълон қилингандан 2 соат ўтар-ўтмас видеомурожаат билан чиқди (ўзининг ёзишича, расмий баёнот). У масъул вазифага тайинланиши муносабати билан Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси лавозимидан кетгани, шу билан бирга, бизнесларини (фонд расмий саҳифасида ёзилишича, Алламжонов «Миллий Тв» телеканали асосчиси ҳисобланади, «Kommers.uz» унинг яна бошқа бизнеслари рўйхатини келтирган) ҳам бошқаларга топширганини маълум қилди.

Комил Алламжоновнинг янги лавозимга тайинланиши жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. «Bugun.uz» блогер ва ижтимоий тармоқ фаолларининг бу бўйича эълон қилинган постларини бир жойга жамлади.

Бир гуруҳ блогерлар (ажойиб жумла-а?) Комил Алламжоновнинг баёнотига жавоб тариқасида ҳазил «баёнот»лар билан чиқишди (Алламжонов блогерлар билан, умуман, жамоатчилик билан яқин бўлгани учунми, кўпчилик унга ҳазил қила олади ва ўз ўрнида у ҳам буни тўғри қабул қилади, шуни алоҳида эътироф этиш керак). Блогер Нурбек Алимов ортиқча вазнидан, филолог Эльдар Асанов блогер сифатида «еб-ичар»дан, ҳуқуқшунос-блогер Баҳодир Аҳмедов (лақаби бўри) эса бўрилар гўшт ейишдан воз кечганини расман эълон қилди. Иозиф Сталин эса биратўла ҳаммадан воз кечибди.

Ўз навбатида Баҳодир Аҳмедов Алламжоновга янги лавозимида омад тилаб, ўртага савол ташлаган: «Президент матбуот котиби билан вазифа ва функцияларининг қаерларида фарқ қиларкин бу янги мансабни?»

«Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбари ўринбосарлигига тайинланибди. Жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўларкан. Табриклаймиз.

Президент матбуот котиби билан вазифа ва функцияларининг қаерларида фарқ қиларкин бу янги мансабни?

Нима бўлса ҳам, мавжуд ҳолат ҳақида давлат раҳбарини доим хабардор қилиб бориш энди унинг вазифаси. Алламжонов жамоатчилик орасида жуда машҳур. Ёш кадр. Лекин ичкаридаям «бўрилар» бўлиши табиий. Улар орасида юриб тўғри маълумотлар билан Президентни таъминлашига омад тилаймиз!», деб ёзади у ўз Telegram каналида.

Telegram’даги «Наблюдения под чинарами» канали асосчиси Феруз Ёқубхўжаев дастлаб ҳазил тариқасида «KIA» бренди логотипининг тасвирини #аббревиатура ҳештеги билан қолдирган (маълумот учун, администрация раҳбари янги ўринбосарининг тўлиқ исми шарфи Комил Исмоилович Алламжонов ҳисобланади).

Ёқубхўжаев ҳам ҳазилни бир четга суриб, ўзининг кутилмаларини ёзган. Блогер энг камида блокланган платформаларни очилишини кутяпти.

«Ҳазилни бир четга суриб, жиддий гапирадиган бўлсам, Комил Исмоилович таниқли ва анча очиқ инсон, у ўз позицияси ва ОАВнинг очиқлик сиёсатига содиқлигини бир неча бор билдирган. Ҳам кўп интервьюларида, ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида. У ҳар доим цензура ва блокировка қилишнинг хавфи ҳақида гапириб келган.

У энди ахборот сиёсати бўйича юқори лавозимни эгаллашини ҳисобга олиб, мен тез орада ҳеч бўлмаганда Twitter, Skype, WeChat ва TikTok блокдан чиқарилишини кутаман. Ижтимоий тармоқларни блокировка қилиш у ерда бўладиган ҳар қандай негативдан кўра кўпроқ муаммоларни келтириб чиқаришини унинг ўзи айтган», деб ёзган у ўз блогида.

«Welcome back on qoʻra» — блогер Мирзо Зоминийдан Алламжоновнинг «Оловда ёнаётган бир дона кабоб» ҳақидаги постига ишора қилинган муносабат.

Facebook фойдаланувчилари ҳам бу мавзуни анча мунча муҳокама қилди, лекин тўпламга жойлашни лозим топганимиз ягона пост тармоқ фаоли Дима Қаюмга тегишли бўлди. «Дима ванга!»

Скрин: Facebook

Twitter’да ҳам шу савол: «Энди Twitter очилармикин?»

Скрин: блокланган Twitter

Твит остига Ҳикмат Пўлатовни белгилаб жавоб ёзган Эшон Алламжоновнинг жамоасида «Қора Мерган» иғвогар Telegram каналини блоклашда фаол қатнашган йигитни назарда тутяпти.

Эшон энди Комил Алламжоновнинг ўзига мурожаат қиляпти.

Скрин: блокланган Twitter

Блогер Нурбек Алимов Twitter’да ҳам актив. У Рембрантнинг «Дарбадар ўгилнинг қайтиши» асарини ёдга олган.

Скрин: блокланган Twitter

Ҳамма ўз дардида. Блогер Дилшод Ҳошимов ҳам.

Скрин: блокланган Twitter

Барча йўллар Римга олиб боради: «Комил ака, Twitter’ни очинглар».

Скрин: блокланган Twitter

Қуйидаги қизиқ савол-жавоб билан материални тугатсак ҳам бўлади.

Скрин: блокланган Twitter

Маълумот учун, сайтимизнинг юқори ўнг қисмидаги тугмача билан материалнинг лотинча версиясига ўтишингиз мумкин.

Миржалол Қосимов тайёрлади

Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Андижон, Жамият23:07 | 7.8.22
Андижонда аёл уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди — видео
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
Жамият21:00 | 7.8.22
Бугун оқшоми. Булутли об-ҳаво, рекламага тушмайдиган аёллар, Мелиқўзиев ва шахматчи йигитлардан навбатдаги ғалаба
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Жамият18:51 | 7.8.22
ДТМ ногиронлиги тасдиқланмаган абитуриентларга мурожаат қилди
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жаҳон18:33 | 7.8.22
Эронда аёлларга реклама роликларида суратга тушиш тақиқланди
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
Жамият, Жиззах17:29 | 7.8.22
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Жаҳон16:37 | 7.8.22
БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазият бўйича йиғилиш ўтказади
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма