«Ичан қалъа — мен кўрган масканлар орасида энг яхшиси» — Баҳардеэн Моҳамед Фазал

Сингапурнинг «Crescent Rating» компанияси эксперти жаноб Баҳардеэн Моҳамед Фазал 26 июль куни Хоразм вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Мазкур ташриф Хива шаҳрининг 2024 йилда Ислом дунёси туризм пойтахти сифатида эътироф этилиши доирасида амалга оширилди. Мақсад хорижлик эксперт билан бўлиб ўтиши режалаштирилган йирик халқаро тадбирларни самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашиш, қолаверса, Баҳардеэн Моҳамед Фазални Хоразм билан яқиндан таништириб, фикрлари билан ўртоқлашиш эди.

Ташриф давомида Баҳардеэн Моҳамед Фазал «Ичан Қалъа» давлат музей қўриқхонаси ҳудудининг зиёрат туризми имкониятларини ўрганди.

«Бу Ичан қалъага илк ташрифимдир, — деди Баҳардеэн Моҳамед Фазал. — Ажойиб атмосфера, тарихий кўриниш келажак авлод учун бугунги кунгача сақлаб қолинган. Ишончим комилки, Ичан қалъа — мен кўрган жойлар орасида энг яхшиси. Ҳаммага Хивага келиб, Ичан қалъанинг гўзаллигидан баҳраманд бўлишни тавсия қиламан».

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эскперт, шунингдек, ҳудуддаги «Жума» масжид, «Саййид Аловуддин бобо» ва «Паҳлавон Маҳмуд» мақбараларини зиёрат қилди, «Ҳотел Фаровон Кҳива» меҳмонхонасини ҳам кўздан кечирди.

Бундан ташқари, эксперт Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов билан учрашиб, Хива шаҳрининг туризм соҳасидаги мавжуд потенциал ва истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, Хиванинг «Ислом дунёси туризм пойтахти – 2024» мақомини олиши муносабати билан бўлиб ўтиши режалаштирилган йирик халқаро тадбирларни самарали ташкил этиш юзасидан ўз маслаҳатларини берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ташриф якунида меҳмонга Хива шаҳар ҳокимлиги номидан эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, «Crescent Rating» ташкилоти 2015 йилдан бошлаб «Мастерcард» халқаро молия ташкилоти билан биргаликда ҳар йили «Жаҳон мусулмон саёҳати индекси» халқаро рейтингини тузиб боради. Ташкилот ҳисоботларидаги маълумотлардан дунё миқёсида туризм экспертлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари асосий статистик-таҳлилий манба сифатида, илмий ишлар, тақдимотлар ҳамда мақолаларда кенг фойдаланишади.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон «Мусулмон сайёҳлар учун қулай ҳудуд (дестинатион)» рейтингида 16-ўринда қайд этилди (2019 йилда 22-ўрин).

Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Жамият11:30 | 19.8.22
Йилига 500 мингта автомобиль: «UzAuto Motors» ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширади
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради
Жаҳон11:10 | 19.8.22
Путин ва Си Цзиньпин G20 саммитига боради