Коронавирусга чалинган Байден саломатлиги ҳақида маълумот берди

АҚШ президенти Жо Байден 21 июль куни коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда президент саломатлиги қандайлигини очиқлади. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «USA Today»

Қайд этилишича, 79 ёшли АҚШнинг энг кекса президенти бўлган Байден шу ҳафта охирида иш жойига қайтишига умид қилаётганини айтган. Президент ҳозирда Оқ уй қароргоҳида тўлиқ графикда ишлаётганини қўшимча қилган.

«Мен ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, икки кун ухладим. Лекин овозим ҳали ҳам бўғиқ», — деган президент.

У ўзини овозидан кўра анча яхши ҳис қилишини қайд этган. Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пьер Байденда фақат енгил аломатлар борлигини ва эмланиш, тегишли даволаниш натижасида инфекция икки йил аввалгидек оғир кечмаётганини таъкидлаган.

Байденни даволовчи шифокорлар қайта эмланган президентда ковиднинг барча аломатлари йўқолганини айтган. Ҳозирда давлат раҳбари Оқ уйда изоляция қилинган ва вирусга қарши дорилар билан даволанмоқда.

Аввалроқ Буюк Британия қироличаси Елизавета II коронавирусга чалингани маълум қилинганди. Шунингдек, Покистон президенти Ариф Алви вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланганидан сўнг коронавирусга чалингани хабар берилганди.

Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Жамият, Жиззах9:27 | 10.8.22
Жиззахда аёл фарзандлари кўз ўнггида калтакланиб, зўрлангани айтилмоқда
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Жамият9:22 | 10.8.22
Ўзбекистонда фахрий донорларга қатор имтиёзлар берилади
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади