Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 24 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 6 ойда Ўзбекистонга энг кўп Хитойдан енгил автомобиллар импорт қилинган — 7265 та. Ундан кейинги ўринлардан Жанубий Корея (4510 та) ва Қозоғистон (2896 та) ўрин олган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам енгил автомобиллар импорти амалга оширилган:

  • Россия – 1192 та;
  • АҚШ – 180 та;
  • БАА – 84 та;
  • Япония – 65 та;
  • Германия – 48 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда электромобиль импорти 4,5 баробарга ошгани, 2022 йилнинг январь—июнь ойларида 160 523 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 6 ойда мамлакатга хориждан қиймати 395,9 миллион долларга тенг бўлган 16,3 минг дона автомашина олиб келинган.

Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жамият, Самарқанд13:39 | 19.8.22
Самарқанд халқаро аэропорти ШҲТ саммити кунлари авиақатновларни тўхтатиб туради
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Жамият, Жиззах12:51 | 19.8.22
Жиззахда ўнга яқин машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Жамият12:15 | 19.8.22
Ўзбекистонда ҳар йили қанча қаттиқ маиший чиқинди ҳосил бўлаётгани маълум қилинди
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Жаҳон12:11 | 19.8.22
Бразилия президенти қамалиши мумкин
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Жаҳон12:06 | 19.8.22
Россия ва Ўзбекистон хавфсизлик кенгаши котиблари музокара ўтказди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади
Жамият12:05 | 19.8.22
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати салқин бўлади