Ўзбекистонда 6 ойда қанча оила ажрашгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь–июнь ойларида 24 572 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган ажралишлар сони – 1,4 промиллени ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Shutterstock»

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралишлар сони бўйича энг кўп Тошкент шаҳри (2950 та) ва Самарқанд вилоятида (2569 та) қайд этилган бўлса, ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган никоҳдан ажралишлар сони бўйича Тошкент шаҳри (2,1 промилле) ва Сирдарё вилояти (2,0 промилле) энг юқорида экани кузатилган.

Ҳудудлар кесимида никоҳдан ажралиш ҳолатлари сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1056 та;
  • Андижон вилояти – 2532 та;
  • Бухоро вилояти – 1405 та;
  • Жиззах вилояти – 827 та;
  • Қашқадарё вилояти – 2006 та;
  • Навоий вилояти – 720 та;
  • Наманган вилояти – 2183 та;
  • Самарқанд вилояти – 2569 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1348 та;
  • Сирдарё вилояти – 888 та;
  • Тошкент вилояти – 2535 та;
  • Фарғона вилояти – 2527 та;
  • Хоразм вилояти – 1026 та;
  • Тошкент шаҳри – 2950 та.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институтининг  Ўзбекистонда юзага келаётган ажримлар сабабларига оид таҳлили эълон қилинганди. Унга кўра оилавий ажримларнинг энг кўп учрайдиган сабаблари эр ва хотин ўртасида доимий маиший-психологик даражадаги келишмовчиликлар, ўзаро меҳрнинг йўқлиги (30,2 фоиз), эр, хотиннинг оила аъзоларининг оиланинг турмушига доимий аралашуви, улар билан келишмовчилик (21,2 фоиз), оилавий хиёнат (17,1 фоиз) ҳисобланиши аниқланган.

Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
Жамият12:14 | 1.10.22
Фермерларни ҳақорат қилган Тошлоқ тумани ҳокимига ҳайфсан эълон қилинди
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
Жаҳон11:47 | 1.10.22
«Ҳозирда Украинани НАТОга қабул қила олмаймиз» — бош котиб Столтенберг
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Жаҳон11:23 | 1.10.22
АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни жорий этди
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
Жаҳон10:54 | 1.10.22
Запорожьеда автоколоннанинг ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганлар 30 кишига етди
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Жаҳон10:36 | 1.10.22
АҚШга ёпирилган «Иэн» тўфони қурбонлари сони 45 кишига етди
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади
Жамият10:05 | 1.10.22
Ўзбекистонда кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади