Ўзбекистонда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар уй-жой билан қандай таъминланади?

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида «Инсон қадри учун» деган устувор тамойил асосида фуқароларининг ижтимоий таъминоти ва фаровонлигини янада ошириш мақсадида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Айниқса, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ўзгаришларнинг туб моҳиятида «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, миллий қадриятларни улуғлаш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадлари ётибди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев мамлакат раҳбари сифатида сайланган илк кунлариданоқ мамлакатда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар, хусусан, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ислоҳотларни давом эттириш билан биргаликда, қонун устуворлиги таъминлаш орқали инсон манфаатларини энг юқори даражага кўтариш, юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигини амалга ошириш мақсадида янги ислоҳотлар бошланди.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2021 йил 6 ноябрдаги Президентлик лавозимига киришаётгандаги нутқида «Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, «Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бундан буён ҳам фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолади. Албатта, инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз», — деб таъкидлаганди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 64-моддасида «Давлат ва жамият етим болаларни ва ота-оналарининг васийлигидан маҳрум бўлган болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитишни таъминлайди, болаларга бағишланган хайрия фаолиятларни рағбатлантиради» – деб мустаҳкамлаб қўйилган.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 16 та «Меҳрибонлик» уйлари мавжуд бўлиб, уларда 1 541 нафар бола, бундан ташқари, 4 та Болалар шаҳарчаларида 236 нафар бола, 5 та оилавий болалар уйлари 46 нафар бола ва 13 та Болалар уйларида 506 нафар бола тарбияланади.

Юқорида қайд этилган Халқ таълими вазирлиги тизимидаги «Меҳрибонлик уйлари», Болалар шаҳарчалари, Оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг «Гўдаклар уйлари» бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига бириктирилган. Шунингдек, Болалар масалалари бўйича миллий ҳамда ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги Низомлар тасдиқланган.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида сўнгги йилларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Биринчидан, етим болаларга уй-жой ажратишнинг қуйидаги янги тизими жорий этилди:

– уй-жойга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим бола учун
(25 квадрат метрдан кам бўлмаган) 1 хонали, улар ўртасида тузилган оила учун (50 квадрат метрдан кам бўлмаган) 2 хонали уй-жойлар ажратилди. Бунда, уй-жой етим боланинг хоҳишига кўра унинг қариндошлари яшайдиган ёки бошқа ҳудудда янги қурилган кўп квартирали уйлардан, ногиронлиги бўлган етим болаларга эса биринчи қаватдан «онлайн навбат» (2022 йил
1-сентябрдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри») асосида ажратилиши йўлга қўйилди, унга кўра 675 нафар бола уй-жой билан таъминланди.

– етим болаларга уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи билан,
бироқ бола 30 ёшга тўлгунича уни сотиш, гаровга қўйиш, ижарага бериш, оила аъзоси бўлмаган шахсларни рўйхатга қўйиш ҳуқуқисиз берилмоқда.

в) етим болаларнинг хорижий давлатларда жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлиқ миқдорда компенсация қилинмоқда. Масалан, 8 нафар болага компенсация Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касал беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасидан тўланган.

г) техникум, коллеж, олий таълим муассасасида ўқиётган етим болалар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ёши 18 ёшдан 23 ёшга оширилди. Мисол учун, 2021 йилда 9 746 нафар болага боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тўлаш учун буджетдан 21,5 млрд сўм миқдорида қўшимча маблағ ажратилган.

Бешинчидан, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим ва тарбия жараёнлари ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагилар амалга оширилмоқда:

– ҳудудий ҳокимликлар тарбия муассасаларини спорт анжомлари, 20 тадан компьютер, автобуслар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш учун
2021 йилда маҳаллий буджетлар ҳисобидан 13,4 млрд сўм ажратилган;

– «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига олий таълим муассасалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари бириктирилган. Бунда, факультатив дарс, тўгараклар, фан мусобақалари ташкил этилган ва жалб қилинган профессор-ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланмоқда;

– тарбия муассасаларидаги болалар учун якка кураш, от спорти, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган;

– тарбия муассасаларидаги болалар йилига 2 маротаба мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатга олиб чиқилмоқда, шунингдек, тиббиёт муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда;

– ҳар йили 25 нафар ўқув-тарбия муассасалари тарбиячилари Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул даволаниши йўлга қўйилди;

– Олий Мажлис Сенатига тарбия муассасаларидаги болалар муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича «Меҳр дафтари» тизимини ҳаётга татбиқ этиш вазифаси юклатилган. Бунда, 2021 йил 1 ноябрдан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилган.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларига эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йил
15 октябрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуни (ЎРҚ-641-сон) қабул қилинди ва 2021 йил 16 январь кунидан қонуний кучга кирди.

Шунингдек, 2021 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни (Ню-Ёрк, 2006 йил
13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонуни (ЎРҚ-695-сон) қабул қилинган.

Шу билан бирга, 2021 йил 9 августдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6275-сонли Фармонида, «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5215-сонли, «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216-сонли ҳамда «Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5217-сонли қарорлари қабул қилинган ва ҳаётга татбиқ этиб келинмоқда.

Ушбу рақамлар шундан далолат берадики, бизнинг юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотларнинг барчаси инсон учун ҳамда унинг манфаатларини таъминлашга қаратилган. Зеро, конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар кучли ижтимоий сиёсатни изчил давом эттириш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Фариза Рамазанова,

СМТИ илмий ходими

мустақил тадқиқотчи

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Жамият19:40 | 17.8.22
Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийда икки ракат намоз ўқиди — видео
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди
Жамият19:09 | 17.8.22
Ўзбекистонда 6 ойда 41 судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилди