Ўзбекистонда ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади
Ўзбекистонда ҳарорат нисбатан пасайиб, ёмғир ёғиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» раҳбари Шерзод Хабибуллаев хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, 28–29 июль кунлари республиканинг аксарият қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, шунингдек, ҳаво ҳарорати нисбатан пасаяди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» ҳафта давомида республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилганди. Унга кўра, 25–27 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 28–29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр-сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкинлиги хабар берилганди.
Шунингдек, 25–28 июль кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги айтилганди.
Аввалроқ ўтган ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилганди.




