Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш тартиби такомиллаштирилади

Президентнинг қарори билан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича ҳужжатлар ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартиби такомиллаштирилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қарор билан давлат харидига доир тендер бўйича харид ҳужжатларини, техник топшириқларни ҳамда шартномалар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча келишувлар лойиҳаларини (шартномалар ва импорт контрактлари қиймати оширилганда) комплекс экспертизадан ўтказиш учун тўловлар харид предмети нархининг ҚҚС инобатга олмаган ҳолда 0,1 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 100 бараваридан ортиқ (270 миллион сўм) бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

Бундан ташқари, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун тўловлар ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда лойиҳа умумий суммасининг 0,03 фоизи миқдорида, бироқ эквиваленти 4 минг доллардан кам бўлмаган ва 50 минг доллардан кўп бўлмаган миқдорда ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

Шунингдек:

  • лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини комплекс экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади;
  • экспертиза 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади.

Қуйидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун ҳақ ундирилмайди:

  • лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ;
  • Ўзбекистон бюджет тизими бюджетлари ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидларига доир тендер бўйича харид ҳужжатлари.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июлида Шавкат Мирзиёев «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолаганди. Унга кўра,  товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати БҲМнинг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига киритиш белгиланган.

Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
Жаҳон0:25 | 10.8.22
Россияда ўзбекистонлик наркотик сотувчиси қўлга олинди
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Жаҳон0:24 | 10.8.22
«Толибон» мамлакатдаги тиланчиларни камайтириш йўлини маълум қилди
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият, Самарқанд0:19 | 10.8.22
Самарқандда 11,5 кг олтин кукунини ноқонуний сотишга уринган шахслар ушланди
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Жаҳон0:18 | 10.8.22
Тайван артиллерия иштирокида ҳарбий машқлар бошлади
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
Жаҳон0:16 | 10.8.22
Хитой Тайванни ўраб, қамал қилиш машқларини бошлайди
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди
Жаҳон0:15 | 10.8.22
«Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилди