Ўзбекистонликлар Тожикистонга борган сайёҳларнинг асосий қисмини ташкил қилди

Тожикистонга 2022 йилнинг биринчи ярмида 363 мингдан ортиқ хорижлик сайёҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда мамлакат Статистика агентлигига таяниб, «ASIA-Plus» хабар берди.

Фото: «ASIA-Plus»

Маълум қилинишича, ташриф буюрувчилар сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 баробарга ошган. 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Тожикистонга ташриф буюрган сайёҳларнинг 95 фоиздан ортиғини МДҲ давлатлари, асосан, Ўзбекистон фуқаролари ташкил этган.

Шу билан бирга, расмий маълумотларга кўра, сўнгги икки йилда CОVID-19 пандемияси билан боғлиқ глобал чекловлар туфайли республикага сайёҳлар оқими қарийб 4,4 бараварга – 2019 йилдаги қарийб 1,3 миллион кишидан 2021 йилдаги 296 минг кишига қисқарган. 2022 йилнинг биринчи ярмида Тожикистонга 469 мингга яқин хорижий фуқаролар турли мақсадларда (хизмат сафари, таътил ва ҳ.к.) борган бўлиб, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 баробар кўпдир.

Республикага хорижликларнинг энг кўп оқими Ўзбекистон (319 минг киши), Россия (112 минг), Қозоғистон (9,7 минг), АҚШ (2,9 минг), Туркия (2,7 минг), Хитой (2 минг), Қирғизистон ( 1,9 минг), Эрон (1,8 минг), Афғонистондан (1,5 минг) бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистонга июнь ойида хориждан 500 мингга яқин турист ташриф буюрганди. Шунингдек, 2021 йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 1 881 345 нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 422,1 миллион АҚШ долларини ташкил этганди.

Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Жамият22:35 | 17.8.22
Автомобиль ҳаракати учун қийинлаштирилган йўллар ва соғлом турмуш тарзи: аҳолисидан велосипедлари кўп бўлган Нидерландия ҳақида
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Жаҳон22:12 | 17.8.22
Хитойда жазирама иссиқ давомийлиги рекорд ўрнатди
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Жамият21:28 | 17.8.22
Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Жамият21:00 | 17.8.22
Бугун оқшоми. Саудияда намоз ўқиган Мирзиёев, 18 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва калтаклаб ўлдирилган 3 ёшли қиз
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Жамият20:43 | 17.8.22
Навоийда 156 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон20:12 | 17.8.22
Британияда суғориш учун шланглардан фойдаланиш тақиқланди